Атом электр станцияси 11 миллиард долларга қуриладиган бўлди

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда қуриладиган Атом электр станциясининг лойиҳавий қиймати 11 миллиард долларга баҳоланди.

Интерфакс агентлиги бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб 16 октябрда хабар берди.

Ушаковнинг айтишича, АЭСнинг биринчи энергоблогини 2028 йилда ишга туширишга келишилган.

Ушаков 18-19 октябрь кунлари амалга ошириладиган Тошкентга давлат ташрифи доирасида президент Владимир Путин АЭС қурилиши бошланиши маросимида иштирок этишини ҳам тасдиқлади.

Икки мамлакат ҳукуматлараро келишувига мувофиқ, Ўзбекистонда умумий қуввати 2,4 ГВт бўлган икки энергоблокдан иборат АЭС қурилади.АЭС Тўдакўл сув омборига яқин ҳудудда барпо этилиши режалаштирилган.