Қирғиз депутати ўз ўлкасида ноқонуний муҳожирлар сони ошганидан ташвишда

Иллюстратив сурат.

“Қирғизистонда ноқонуний мигрантлар сони 100 мингдан ошиб кетди”, дея баёнот берди 18 октябрь куни парламент депутати Таабалди Тиллаев. Унинг айтишича, айрим маълумотларга кўра, мамлакатда йирик коррупция схемаси амал қилади.

“Уларни тегишли идоралар паноҳига олган. Агар ҳар бир ноқонуний мигрантдан 1-2 минг сом олинадиган бўлса, бу бир ойда 200 миллион сомга (2,9 млн долларга) етади”, деди Т.Тиллаев.

Парламент депутати муҳожирот бўйича қонунчилик талаб даражасида эмаслигини қайд этаркан, ҳукумат бу масалага эътибор қаратиши зарурлигини урғулади.

Қирғизистон ҳар йили хорижлик муҳожирлар учун 15 минг квота ажратади. Бундан 70 фоизини хитойликлар. Норасмий маълумотларга қараганда, мамлакатда ноқонуний муҳожирлар сони бир неча баробар кўп. Шу жумладан, Қирғизистоннинг жанубий вилоятларида рухсатномасиз ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлари ҳам кўп экани айтилади.