Россия: АҚШ янги санкцияларни асослаш учун баҳона ўйлаб томоқда

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков

АҚШ Россия фуқаросини АҚШ сайловларига аралашишда тил бириктиришда айблаши ортидан расмий Москва Вашингтон янги санкция жорий қилиш учун баҳона излаётганликда айблади.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков:

- Вашингтон ўзини донғи кетган санкцияларини мамлакатимизга қарши яна бир бор жорий қилиш учун баҳона ўйлаб топаётганини тушуниб турибмиз, - деди.

Аввалроқ АҚШ прокурорлари Россия фуқароси Елена Хусяйновани Кремлга яқин тадбиркор кўмаги билан кейинги ойга белгиланган Конгресс сайловларига аралашиш учун тил бириктиришда айблаган эди. Хусусан, Хусяйновага Қўшма Штатларга қарши маълумот жанги олиб боришда ҳамда америкалик сайловчиларнинг номзодларга ҳамда умуман АҚШ сиёсий тизимига бўлган ишончини емиришга уриниш айбловлари қўйилди.

АҚШ разведка хизматлари эълон қилган қўшма баённомада улар Россия, Хитой ва Эрон АҚШ сайловчиларига ҳамда сиёсатига таъсир ўтказишга уринаётгани айтилади.