Петербургдаги фейрверк заводида бўлган портлашда камида икки одам ўлди

19 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳри яқинида фейрверк заводида содир бўлган портлашда камида икки одам ҳалок бўган, бир неча одам жароҳат олган.

Расмий маълумотларга кўра, портлаш Санкт-Петербургдан 25 км масофада жойлашган Гатчина шаҳарчасидаги “Авангард” заводида содир бўлган.

Аввалига расмийлар икки одам ҳалок бўлганини билдирди. Аммо 20 октябрь куни “ТАСС” агентлиги қутқарувчилар воқеа жойида яна икки одам жасадини топганини хабар қилди.

Жароҳат олганлар сони учтадан олтитагача эканлиги айтилмоқда.

Тергов қўмитаси фожиа сабабларини аниқлаш учун иш қўзғаган.