АҚШ Савдо вазири Уилбур Луис Росс 22 октябрь куни Тошкентга келади

АҚШ Савдо вазири Уилбур Луис Росс

22 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Савдо вазири Уилбур Луис Росс Тошкентга сафар қилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида иштирок этиш, Тошкент шаҳрида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, савдо вазири бошчилигидаги АҚШ делегациясини президент Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда.