Дунё мамлакатлари АҚШнинг 41-президенти Буш хотирасига ҳурмат бажо келтирмоқда

АҚШнинг 41-президенти Жорж Буш

Дунё мамлакатлари раҳбарлари АҚШнинг 41-президенти Жорж Буш вафот этгани муносабати билан таъзия изҳор қилмоқда ва унга ҳурмат бажо келтирмоқда.

Собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв Буш “улкан ўзгаришлар даври”да яшагани, унинг Буш билан дўстлиги “совуқ уруш ва ядровий қуролланиш пойгасига барҳам бериш”га ҳисса қўшганини айтди.

Россия президенти Владимир Путин Бушни “бутун умри давомида ватанига хизмат қилган буюк шахс”, деб атади.

Британия Бош вазири Тереза Мэй: “У совуқ урушга тинч йўл билан барҳам бериш орқали келгуси авлодларга хавфсиз дунё қолдирди”, деди.

АҚШнинг собиқ президенти катта Жорж Буш 94 ёшида 30 ноябрь куни оламдан ўтди.

Республикачи катта Жорж Буш 1989-1993 йилларда Оқ уйга раҳбарлик қилган, 1993 йилги сайловда демократ рақиби Билл Клинтонга ютқазганди.

У АҚШга бир муддат президентлик қилган бўлса-да, дунё сиёсатидаги йирик ўзгаришлар - СССРнинг парчаланиши, Форс кўрфазидаги уруш айнан унинг президентлик даврида рўй берган.