АҚШ жаҳонда қурол савдоси бўйича биринчи ўринда қолмоқда

Иллюстратив сурат.

АҚШ қурол савдоси бўйича жаҳонда биринчи ўринда қолмоқда. Бироқ иккинчи ўринни Британия Россияга бой берди. Бу ҳақда Жаҳонда тинчликни ўрганиш Стокҳольм университети тадқиқотида маълум қилинди.

10 декбарда ёйинланган тадқиқотда таъкидланишича, 2017 йилда АҚШда қурол савдоси ва ҳарбий хизмат кўрсатиш 2 фоизга ошган ва 222 миллиард 600 миллион долларга етган.

Иккинчи ўринни эгаллаб турган Россия эса 2017 йилда қурол савдосидан 37 миллиард 700 миллион доллар даромад топган. Бу 2016 йилги кўрсаткичдан 8,5 фоизга кўпдир.

Тадқиқотчилар ўз ҳисоб-китобларини жаҳоннинг юзта энг йирик ширкатлари тоифасига кирган қурол ишлаб чиқариш ва сотиш билан машғул бўлган компаниялардан олинган маълумотлар асосида амалга оширганлар.

Бундай ширкатларнинг 42таси АҚШда, 10таси Россияда экани қайд этилган.