Россияда порахўрлар ва пора берувчилар сони кўпайди

Иллюстратив сурат.

Россия Бош прокуратурасининг маълум қилишича, 2018 йилда мамлакатда пора олувчилар сони 2017 йилга нисбатан 10 фоизга кўпайган.

Расмий маълумотда айтилишича, 2018 йилнинг январидан октябригача Россияда 3 171 одам пора олаётганда қўлга тушган. 2017 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 2 899 одамни ташкил қилган эди.

2018 йилда энг куп пора олинган ҳудудлар Москва, Подмосковье, Ростов, Челябинск вилояти ва Краснодар ўлкаси бўлган.

Хабарда пора берувчилар сони ҳам кўпайгани айтилади. Масалан, 2018 йилнинг 10 ойида 2251 нафар одам пора берган. 2017 йилда эса бу кўрсаткич 2037 нафар бўлган.