2 миллион сўм қарз учун ўзини ëқишга мажбур бўлган аëл қисмати

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Каттақўрғонлик 46 яшар Зуҳра Насритдинова 1-гуруҳ ногирони. Икки йил муқаддам Зуҳра Насритдинова, МИБ ходимлари тазйиқларига чидай олмай, ўзига ўт қўйиб юборганди. Ўшандан буён собиқ ҳамшира 7 марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.