Франциядаги террор ҳужумида уч киши ҳалок бўлди, 12 одам яраланди (ВИДЕО)

Воқеа содир бўлган жой.

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Янги йил арчаси ўрнатилган майдонда номаълум шахс ўқ отгани оқибатида уч одам ҳалок бўлди, 12 одам яраланди.

Ўқ отганликда гумонланган шахс воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган. Полиция унинг шахси аниқланганини айтмоқда, бироқ жамоатчиликка унинг кимлиги ҳозирча эълон қилингани йўқ. Ички ишлар вазири Кристоф Кастанер ўқ отган одам аввал ҳам судланганини ва экстремист сифатида гумонланаётган шахслар рўйхатида бўлганини билдирди.

Страсбург шаҳридаги Янги йил арчаси ўрнатилган майдонда ҳар йили ярмарка ўтказилиб, унга бир неча юз минг турист келади.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Франциядаги террор ҳужумида уч киши ҳалок бўлди, 12 одам яраланди

Страсбургда Европа парламенти ҳам жойлашган. Воқеа ортидан парламент биноси блок қилингани учун депутатлар ва журналистлар бинони тарк эта олишмаяпти.

Шаҳардаги вазиятни Франция президенти Эммануэл Макрон шахсан ўз назорати остига олди ва воқеа жойига ички ишлар вазири Кристоф Кастанерни жўнатди.