Франциядаги террор ҳужумида уч киши ҳалок бўлди, 12 одам яраланди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Янги йил арчаси ўрнатилган майдонда номаълум шахс ўқ отгани оқибатида уч одам ҳалок бўлди, 12 одам яраланди. Ўқ отганликда гумонланган шахс воқеа жойидан қочган.Полиция унинг шахси аниқланганини айтмоқда, бироқ жамоатчиликка унинг кимлиги ҳозирча эълон қилингани йўқ.