Франция хавфсизлик кучлари Страсбургда террор ҳужуми уюштирган шахсни қидирмоқда

Франция полицияси террор ҳужумида Шеккат Шарифни гумонламоқда.

Франциянинг Страсбург шаҳрида 11 декабрь куни террор ҳаракатини уюштирган шахсни қидириш ишларига хавфсизлик хизматининг бир неча юз ходими жалб қилинди. Бу борадаги расмий маълумотда айтилишича, 29 ёшли ҳужумчи Шеккат Шариф экани ва у Страсбургда яшагани аниқланган.

-Ҳукумат террор ҳужуми ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилди. Террор ҳужуми яна такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида чегарадан ўтаётганларни текшириш ва Франциядаги барча Рождество бозорларини назорат қилиш кучайтирилади,-деди Ички ишлар вазири Кристоф Кастанер.

Бош вазир Эдуард Филипп Франция бозорларни камида 1800 ҳарбий назорат қилишини билдирди.

Хабарда айтилишича, Шеккат Шариф ҳужум қилишдан олдин “Аллоҳу Акбар”, деб қийқирган.

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Янги йил арчаси ўрнатилган майдонда 11 ноябрь куни ўқотар қурол воситасида содир этилган ҳужум пайтида уч одам ҳалок бўлди, 12 одам яраланди.