Тошкентда йўловчи ташувчи 2 та автобус ёнди, жароҳатланганлар йўқлиги айтилди

2015 йилда Тошкентда ёниб кетган автобус (иллюстратив сурат)

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги автобус паркида 2 та автобус ёниб кетди.

Воқеа 15 декабрь куни тушда - соат 14лар атрофида содир бўлди.

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти берган хабарга кўра, ёнғин таъмирга берилган автобусларда чиққан.

"Ёнғин оқибатида, ишчи ва хизматчилардан ҳеч ким жароҳатланмаган аммо, таъмирлашда бўлган 2 та автотранспорт воситасига зарар келтирилган. Ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Ёнғин хавфсизлиги бўлими” суриштирув ишларини олиб бормоқда", деб хабар қилади ширкат матбуот хизмати.

Расмий хабарга кўра, ёнғинга техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабаб бўлган.