Тожикистонда аёлларнинг фақат 10 фоизи эридан қўрқмайди

Иллюстратив сурат.

Тожикистонлик аёлларнинг 90 фоизи эрининг қаҳридан қўрқади. Тожикистон Статистика агентлиги ўтказган ижтимоий сўров хулосаси мана шундай бўлди.

Сўровда 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган 10 минг аёл иштирок этган. Уларнинг аососий қисми эрлари ноўрин рашк ва ғазаб қилишларини билдирганлар.

Маҳаллий ҳуқуқ фаолларига кўра, тожикистонлик қизларнинг асосий қисми турмушга чиққунига қадар отаси ёки акаларининг қаҳр-ғазабидан қўрқиб яшайди, турмушга чиққанларидан сўнг эса бу қўрқув ҳисси янада кучаяди.

Сўровда қатнашган ҳар учинчи аёл эри томонидан калтаклангани ёки жинсий зўрланганини маълум қилган.

"International Alert" халқаро ташкилотининг тадқиқотларида қайд этилишича, эркакларнинг кўпчилиги хотинларини калтаклаш, сўкиш ва ажрашиб кетиш билан таҳдид қилиш орқали “тарбиялаш мумкинлиги”га ишонади.