Ўз ватанида ёки ватанидан ташқарида вафот этган хориж фуқароларини Ўзбекистонга олиб келиб дафн этишга рухсат берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигига таянган ҳолда “Газета уз” нашри 20 декабрда хабар берди.
Маълумотда айтилишича, бунинг учун хориж фуқаросининг ҳаётлигидаги хоҳиши ёки васиятномаси талаб қилинади.
“Одатда, улар собиқ ватандошлар, Ўзбекистон Республикаси билан тарихий қариндошлик алоқаларига эга бўлган бошқа шахслар бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Адлия вазирлиги эндиликда Ўзбекистон ҳудудида ҳар бир одамга вафот этганидан кейин уни дафн этиш учун жойнинг текин берилиши расман кафолатланишини ҳам билдирган.