Судьяларга автомашина сотиб олиш учун имтиёзли кредит бериладиган бўлди

Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарор билан, судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар берилади:

  • кредит муддати – уч ойлик имтиёзли давр билан 5 йил;
  • дастлабки бадал – сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
  • кредит бўйича фоиз ставкаси – Марказий банкнинг кредит бериш санасидаги қайта молиялаш ставкасидан ошмаган миқдорда.