Афғонистонда, кутилмаганда, мудофаа ҳамда ички ишлар вазирлари ўзгарди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Миллий хавфсизлик директоратининг собиқ раҳбари Асадулла Холидни мудофаа вазири, собиқ разведка хизмати етакчиси Амрулла Солиҳни ички ишлар вазири этиб тайинлади.

Бу ҳақда 23 декабрь куни эълон қилган фармонда айтилади.

Президент Ҳарбийлаштирилган ишлар давлат вазирига Холид ва Солиҳ номзодини Афғонистон парламентининг қуйи палатасида тақдим этишни тайинлади. Парламент тасдиғидан ўтгунича, ҳар икки мулозим вазир вазифасини бажарувчи мақомида қолади.

Холид ҳам, Солиҳ ҳам собиқ президент Ҳамид Карзай даврида Миллий хавфсизлик директорати раиси лавозимида ишлаган.

Холид 2012 йилга унга қилинган суиқасд уринишида жиддий жароҳат олган.

Жорий ҳафтада Афғонистондан АҚШ ҳарбийлари олиб чиқиб кетилиши хабар қилинди.