Индонезияда цунами қурбонлари сони 439 нафардан ошди

Индонезиядаги цунами оқибатлари.

Индонезиядаги цунами оқибатида ҳалок бўлганлар сони, 25 декабрь ҳолатига кўра, 439 кишига етди.¸ бедарак йўқолганлар сони 150 дан¸ жароҳатланганлар эса 1 400 нафардан ошиқ. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Индонезия оролларидан бирида 22 декабрь куни вулқон отилгани ортидан Сунда бўғозига цунами ёпирилган эди. Ўша куни 222 одам ҳалок бўлгани ва 800 га яқин одам жароҳат олгани хабар қилинди.

22 декабрь куни оқшом содир бўлган цунами юзлаб иморатни барбод қилган.

Индонезия метеорология ҳамда геофизика агентлиги ходимлари Анак-Кракатау оролида вулқон отилиши ортидан сув остида ер кўчиши цунамига сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Цунами вулқон отилганидан 24 дақиқа ўтиб соҳилга урилган.