Мавлуд ибодатида Рим папаси одамларни буюк соддаликда яшашга чақирди

Рим папасси Франсиз Мавлуд ибодатини ўтказмқода.

24-25 декабрь кунлари жаҳон насронийлари Исо Масиҳ мавлуд кунини нишонламоқда.

24 декабрь куни Ватикандаги Муқаддас Петр черковида қилган Мавлуд ибодатида Рим папаси Франсиз тараққий қилган дунë аҳолисини моддиятчиликни камайтириб¸ оддийроқ яшашга чақирди.

Жаҳонда бой ва камбағаллар ўртасидаги жарликнинг чуқурлашиб бораëтганини қоралаган 82 яшар католиклар олий руҳонийси таъкидича¸ Исо Масиҳнинг камбағалликда туғилиб-ўсгани ҳаëтнинг моддиятчиликдан бошқа моҳиятга эгалигини намоëн қилади.

Исонинг туғилиши¸ Рим папасига кўра¸ инсонларга фақат еб-ичмоқ ва моддий бойлик тўплаш эмас¸ балки ўзида борини бошқалар билан бўлашмоқ ва бошқаларга бермоқлик билан яшаш йўлини кўрсатган.

- Келинглар¸ ўзимиздан бир сўраб кўрайлик : бизга шунча моддий нарса ва яшашнинг шундай мураккаб йўли керакми? Мен шунча ортиқча нарсаларсиз¸ буюк соддаликда яшай оламанми¸ деб сўраб кўринг ўзингиздан? деб хитоб қилди Рим папаси анъанавий Мавлуд ибодатида жумладан.