Янгибозорда қиз отасини пичоқлаб ўлдирди

Иллюстратив сурат.

Хоразмда қиз ўз отасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Расмий маълумотда айтилишича, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи Д.М. уйида ўзаро жанжал ортидан отаси Б.Қ.га пичоқ билан жароҳат етказди.

Қаттиқ жароҳат олган ота касалхонага ётқилзилди. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамай, у вафот этган.

"Айни пайтда отанинг қотилига айланган қиз қўлга олинди. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.