Ироқдаги террор учун масъулиятни ИД ўз зиммасига олди

Ироқдаги йўллардан бирини назорат қилаётган ҳарбийлар.

“Ислом давлати” гуруҳи Ироқнинг Талафар шаҳрида содир этилган террор учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

25 декабрь куни шаҳардаги кафелардан бирининг олдида бомба ўрнатилган автомашина портлаши оқибатида 2 одам ҳалок бўлган ва 11 одам яраланган.

200 минг аҳоли яшайдиган Талафар шаҳри 2014 йилда «Ислом давлати” гуруҳи томонидан босиб олинган ва 2017 йил августида Ироқ ҳукумат кучлари томонидан озод этилган эди. Ўшандан бери Талафарда биринчи марта террор ҳаракати содир этилди.