Пекин Тайвань билан бирлашиш учун ҳар қандай чора кўришга ҳақли эканлигини билдирди

Хитой халқ республикаси президенти Си Цзиньпин

Хитой халқ республикаси президенти Си Цзиньпин Пекин Тайваннинг Хитой билан бирлашишига тўсқинлик қиладиган кучларга қарши “барча зарур чоралар” кўрилажаги тўғрисида баёнот берди.

2 январь куни президент Тайвань келажакда Хитой билан бирлашишига ишончи комил эканлигини таъкидлади.

Си Цзиньпин Тайвань бўғозининг ҳар икки соҳилидагиларни ушбу мақсадга эришиш учун курашишга чорлади.

Расман Хитой Республикаси деб аталувчи Тайвань президенти Цай Инвэнь 1 январда икки тараф ўртасидаги ҳар қандай масалани фақат тинчлик йўли билан ҳал қилишга чақирган эди.

Цай Инвэнь, шунингдек, Хитой халқ республикаси Тайваннинг сиёсий ҳамда ижтимоий ривожланишига аралашаётгани Хитой Республикаси олдидаги энг катта масалаларидан бири эканлигини айтди.

Хитой Тайваннинг ички ишларига аралашаётганини рад этиб келади.