Данияда поездлар тўқнашуви оқибатида 6 киши ўлди

Поездлар тўқнашуви юз берган кўприк.

Данияда поездларнинг ўзаро тўқнашуви оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 16 нафар одам жароҳатланди.

Хабарда айтилишича, 2 январь куни Даниянинг икки оролини бир-бирига туташтириб турувчи кўприк устида кучли бўрон оқибатида қарама-қарши томонга ҳаракатланаётган юк ва йўловчи ташувчи поездлар тўқнашиб кетган.

Об-ҳаво шароити ёмон бўлгани оқибатида жабрланганларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш ва қутқарув ишларини олиб бориш имконияти бўлмаган.

Йўловчи ташувчи поездда экипаж аъзолари билан бирга ҳисоблаганда 131 нафар одам бўлгани айтилмоқда.

Йўловчи ташувчи поезд Даниянинг Фюн оролидаги Оденсе шаҳридан Зеландия оролида жойлашган пойтахт Копенгагенга кетаётган эди.