Хитойдаги кўмир конида 21 нафар кончи ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат.

Хитой шимолидаги конлардан бирида юз берган портлаш оқибатида 21 нафар қончи ҳалок бўлди. Хабарда айтилишича, конда бўлган 66 одам қутқариб қолинган.

Давлат телеканали ва Синьхуа агентлигининг билдиришича, ҳодиса 13 январь куни Шэньси вилоятининг Шенму шаҳрида юз берган. Бу ер Хитой кўмир қазиб олиш саноатининг маркази ҳисобланади.

Хитойда сўнгги йилларда кўмир конларидаги офатлар туфайли ҳалок бўлганлар сони кескин камайди. Бироқ кўмир қазиб олиш жаҳонда ўлим ҳолати энг кўп содир бўладиган соҳа сифатида қолмоқда.