Британия парламенти ЕИдан чиқиш бўйича келишувни овозга қўяди

Британия Бош вазири Тереза Мэй 15 январь кунги овоз бериш олдидан депутатларни яна бир бор ўз режасини қўллашга чақирди.

15 январь куни Британия парламентининг қуйи палатасида Лондон ҳукуматининг ЕИдан чиқиш режаси овозга қўйилади.

ЕИдан чиқиш бўйича иттифоқ билан икки йиллик музокаралардан сўнг тузилган келишувнинг депутатлар томонидан рад этилиши кутилмоқда.

Овоз бериш жараëни арафасида Британия Бош вазири Тереза Мэй ЕИдан чиқиш келишувининг парламент томонидан тасдиқланмаслиги бу жараëнни таҳдид остида қолдириши ва Британия халқига хиëнат бўлажагидан огоҳлантирди.

2019 йилнинг 29 март куни Британия расман ЕИдан чиқиши лозим. Бу чиқиш шартлари белгиланган келишувнинг муваффақиятсизликка учраши¸ таҳлилчилар фикрича¸ Британия-ЕИ муносабатлари¸ хусусан¸ Британия иқтисодида хаос бошланишига олиб келиши мумкин.