Косоволиклар 1999 йил Рачакда содир бўлган оммавий қотилликни хотирлади

Косово урушида 10 мингдан ошиқ одам ўлган, 1650 одам тақдири эса ҳали-ҳануз номаълум.

15 январь куни Косовода минглаб одам Рачак қишлоғида 45 нафар этник албаннинг серб кучлари томонидан қатл этилганининг 20 йиллигини хотирлаш учун тўпланди. Қишлоқда содир бўлган ушбу хунрезлик НАТО 1998-99 йилларда содир бўлган Косово урушини тўхтатиш учун ҳаво амалиёти бошлашига туртки бўлган асосий сабабларнинг биридир.

Сербия президенти Слобадан Милошевичнинг ҳукумати ўша пайтда ҳалок бўлганларнинг барчаси давлат хавфсизлик кучларига қарши курашган Косовони озод қилиш армияси исёнчилари бўлганини иддао қилган.

Ҳалок бўлганлар орасида 12 яшар бола ҳам бўлган.

15 январь куни пойтахт Приштинадан 32 километрлик масофада жойлашган Рачак қишлоғида Косовонинг юқори лавозимли расмийлари, жумладан, бош вазир Рамуш Ҳарадинаж ҳамда оддий фуқаролар йиғилди.

Вазир “халқ чеккан азоблар, тўккан қон ҳамда қилган қурбонликлари” зое кетмаганини таъкидлади.

Косово урушида 10 мингдан ошиқ одам ўлган, 1650 одам тақдири эса ҳали-ҳануз номаълум.

2008 йилга келиб Косово мустақиллик эълон қилди. Сербия эса буни тан олмай келади.

Жорий ҳафтада уруш жиноятлари бўйича махсус халқаро суд Косовони озод қилиш армияси аъзолари ҳамда Косовадаги этник серблар серб маҳбусларга қарши содир этгани айтилаётган жиноятларни кўриб чиқа бошлади.