HRW етакчиси дунё бўйлаб автократияга қарши авж олаётган курашни олқишлади

Арманистон. Еревандаги аксилҳукумат намойишлари иштирокчилари. 2018, 29 апрель.

Human Rights Watch (HRW) ташкилоти директори Кеннет Роснинг сўзларига кўра, ўтган йилда жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳамда қонун устуворлиги куч олди.

Ташкилотнинг дунёдаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақидаги 29-йиллик ҳисоботида Рос шундай дейди:

- Нафрат ва тоқатсизлик тарқатаётган популистлар келтириб чиқарган исёнлар ҳам ғалабага олиб келмоқда.

“Дунё автократлари кучайиб бораётган қаршиликка дучор бўлмоқда” деб номланган эсседа Рос яна шундай деб ёзади:

- Кейинги йилда етарлича ғалабага эришилди. Бу эса автократик ҳукмронликнинг ошиқча қаттиққўл ҳаракатлари кучли қаршилик келтириб чиқараётганидан дарак беради.

Рос, шунингдек, ўтган йилда жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлар кўп қиррали бўлганини эътироф этди.

- Ўз халқи олдида жавоб бермай келаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилмаётган ҳукуматларга қарши самарали коалициялар юзага келди, - деб ёзди HRW директори.