Осиё Кубоги: Ўзбекистон Японияга ютқазди

Осиё Кубогида иштирок этаётган ўзбек футболчилари.

Футбол бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси Японияга 2:1 ҳисобида ютқазди.

Япония терма жамоаси бу ғалаба ортидан F гуруҳида 1-ўринни эгаллади. Ўзбекистон эса иккинчи бўлди.

Ўзбекистон жамоаси 13 январь куни Дубайда бўлиб ўтган ўйинда Туркманистонни 4:0 ҳисобида, 9 январь куни Бирлашган Араб Амирликларидаги Шаржа» стадионида бўлиб ўтган ўйинда Уммон жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Бу ғалабалар Ўзбекистонга Осиё Кубоги плей-оффига чиқиш имкониятини яратган. Энди Ўзбекистон термаси 21 январь куни Ал Айн стадионида Австралия терма жамоасига қарши баҳс юритади.

Австралия В гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган. Бу гуруҳда биринчи ўринга Иордания чиққан.

Осиё Кубоги 5 январдан 1 февралга қадар Абу-Даби, Дубай, Ал-Айн, Шаржа шаҳарларида бўлиб ўтади.