Қор кўчкиси оқибатида Тожикистонда беш одам ўлди

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмийсининг Озодликка билдиришича¸ жорий ҳафта давомида қор кўчиши оқибатида мамлакатда камида беш одам нобуд бўлган¸ бир неча одам тақдири номаълум қолмоқда.

Хусусан¸ 17 январь куни Тоғли Бадахшон ҳудудидаги аваланш оқибатида ота-бола қор уюми остида қолиб нобуд бўлган.

Мамлакат тоғли ҳудудларига қалин қор ëғиши муносабати билан 14 январдан тоғли минтақалардаги магистраль ва бошқа йўллар ëпиб қўйилди.

Тожикистон ҳудудининг 93 фоизи тоғли минтақалардан иборат.