Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов учун 1997 йилда махсус сотиб олинган RJ85 самолёти сотилган.
Telegram тармоғидаги AviaSpotter каналида берилган хабарда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати ҳисобида UK-80001 борт рақами билан қайд этилган British Aerospace Avro RJ85 самолёти кимга ва қайси нархга сотилгани ҳақида маълумот йўқ.
Хабарда айтилишича, учувчилар орасида "тулки" ва "маллавой" номи билан танилган бу самолёт 1997 йилда Ислом Каримов учун махсус ишланган, 1997-2013 йиллар ичида марҳум президент ундан мамлакат ичида ва яқин хорижга саёҳатларда фойдаланган.
Шунингдек, ушбу хабарда айтилишича, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" тасарруфида бўлган яна икки айни русумдаги самолёт - борт рақами UK-8002 ва UK-80003 бўлган самолётлар ҳам сотувга тайёрлаб қўйилган.