Ўзбекистонда иш ҳақининг энг кам миқдори 577 минг 172 сўм қилиб белгиланди.
Адлия вазирлигининг 19 январда билдиришича, ҳукумат қарори билан меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-, 2- ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари 2,476, 2,725, 2,998 дан тегишлича 2,847, 2,997, 3,148 га оширилди.
“Эндиликда, Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмас”, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Бунга қадар иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўм эди.