91-Оскарга номзодлар рўйхати эълон қилинди

Америка киноакадемияси бу йилги Оскар мукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Киноакадемиянинг энг асосий мукофоти – “Йилнинг энг яхши фильми” категориясида “Яшил китоб”¸ “Рома”¸ “Юлдузнинг туғилиши”¸ “Богемача рапсодия”¸ “Фаворитка”¸ “Ҳокимият” ва “Қора қоплон” картиналари бор.

“Йилнинг энг яхши актëри” номинацияси бўйича Вигго Мортенсен, Брэдли Купер, Рами Малек, Кристиан Бэйл ва Уиллем Дефолар беллашаëтган бўлса¸ энг яхши актриса категорияси бўйича Леди Гага, Мелисса Маккарти, Ялица Апарисио, Гленн Клоуз ва Оливия Коулменлар номзоди қўйилди.

Оскар мукофоти янги соҳиблари номи 24 февраль куни Лос-Анжелесдаги тантанали маросимда эълон қилинади.