Трамп Конгрессдаги йиллик чиқишини кечиктиришга мажбур бўлди

Трамп мухолиф демократларнинг Конгрессдаги раҳбари Пелоси таклифини қайтариб олгани ортидан¸ йиллик мурожаатини кечиктиришга мажбур бўлди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 29 январь куни Конгресс ва Сенатнинг ялпи мажлисида қилиши режаланган йиллик мурожаатини кечиктирди.

Бунга ҳукуматнинг бир ойдан бери ëпиқ қолаëтгани сабаб бўлди.

23 январь куни АҚШ Намояндалар палатаси раиси¸ демократ Нэнси Пелоси Трампдан¸ ҳукумат ëпиқ қолаëтган бир пайтда¸ йиллик мурожаатни Конгресс биносида қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги айтиб¸ уни бошқа жойда ўтказишни таклиф этди.

Республикачи президент билан мухолиф демократлар назоратига ўтган Конгресс ўртасида бюджет устидаги зиддият давом этаëтгани боис¸ АҚШ федерал ҳукуматининг 800 мингдан ошиқ ишчиси ойликсиз ишламоқда ëки пулсиз таътилда қолмоқда.

Пелоси¸ хавфсизлик кучлари ҳам қисқартирилган таркибда ойликсиз ишлаëтган бир пайтда йиллик мурожаатни Конгрессда қилишга¸ хавфсизлик хавотирларини рўкач қилган ҳолда¸ рухсат бермади.

Конгресс Трампнинг Мексика билан чегарада девор қуриш учун бюджетдан 5.7 миллиард доллар ажратиш сўровини қондирмаëтгани боис¸ 2019 йилги АҚШ давлат бюджети қабул қилинмасдан қолмоқда.

Трамп¸ деворга пул берилмагунча¸ бюджетни тасдиқламаслигини¸ демократлар кўпчиликни ташкил этувчи Конгресс эса¸ деворга пул бермаслигини таъкидламоқда.