Осиё Кубоги: Япония Эронни ютиб финалга чиқди

Осиё Кубогидаги Эрон футбол ишқибозлари.

Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда.

28 январь куни Япония ва Эрон ярим финалнинг биринчи учрашувини ўтказди. Япония Эронни 3:0 ҳисобида енгиб, финалга чиққан биринчи жамоа бўлди.

29 январь куни ярим финалнинг иккинчи ўйинида Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари футболчилари майдонга тушади. Мазкур ўйин ғолиби биринчи ўрин - Осиё чемпиони унвони учун 1 февралда Япония билан беллашади.

21 январь куни Осиё Кубогининг 1/8 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга 4:2 ҳисобида ютқазиб, Осиё Кубогини тарк этган.

F гуруҳида ўйнаган Ўзбекистон футболчилари 13 январда Туркманистонни 4:0 ҳисобида, 9 январда Уммон жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган, 17 январда Японияга 2:1 ҳисобида ютқазган ва гуруҳ босқичида Япониядан кейинги 2-ўринни эгаллаб, плей-оффга чиққан эди.

Осиё Кубоги 5 январдан 1 февралга қадар Абу-Даби, Дубай, Ал-Айн, Шаржа шаҳарларида бўлиб ўтади.