Жиззах вилояти туманларига Зарафшон дарёсидан сув олиб келинади

Зарафшон дарёсидан сув олиб келиш учун магистрал қувур ва насос станцияси қуришни давом эттириш, 264 километр сув тармоғини қуриш ва таъмирлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу ҳақда президент Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига сафарини ёритган president.uz расмий сайти хабар қилди.

Зарафшон дарёсидан олиб келинадиган сув ҳисобига Зарбдор, Бахмал, Пахтакор, Мирзачўл, Дўстлик, Ғаллаорол, Шароф Рашидов туманларидаги аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши, уларнинг турмуш тарзи, саломатлиги яхшиланиши хабар қилинди.

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг узунлиги 877 чақирим.

Президент Мирзиёев Жиззах вилоятида амалий сафар билан 30 январда бўлди.