Остонада бир оиланинг 5 фарзанди ёнғинда қолиб ҳалок бўлди

Ёнғин Шингистау кўчасидаги уйда (суратда) душанбага ўтар кечаси содир бўлган. Астана шаҳри, 2018, 4 февраль.

Остонадаги хусусий уйда душанбага ўтар кечаси содир бўлган ёнғин оқибатида беш гўдак ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда Қозоғистон пойтахти Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига таяниб, Озодлик радиоси қозоқ хизмати хабар қилди.

Қўмита маълумотига кўра, ёнғин Сариариқ тумани Шингистау кўчасидаги турар жойда душанбага ўтар кечаси содир бўлган. Оқибатда бино томи қулаб тушган. Олов “101” хизматига хабар тушганидан қарийб бир соат ўтиб ўчирилган.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари фожиа жойидан беш нафар боланинг жасадини топган. Улардан энг кичиги 2018 йилда, тўнғичи 2006 йилда туғилган. Айтилишича, болалар уйда ёлғиз бўлган.