Россия ташқи ишлар вазири Бишкекда Қирғизистон президенти билан учрашди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 4 февраль куни Бишкекда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. 2018, 4 февраль.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 4 февраль куни Бишкекда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган Қирғизистон президенти матбуот хизматига кўра, Лавров Бишкекка сафари чоғида Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилади ҳамда ҳукуматлараро комиссия мажлисида иштирок этади.

«Биз бугун Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан давлат раҳбарлари томонидан олдимизга қўйилган ташқи сиёсат билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама қиламиз, бу масалалар барча йўналишлар бўйича фаолиятимиз барқарорлигини таъминлайди», — деди Лавров.

Жээнбеков Путиннинг бўлажак ташрифини «нуфузли сиёсий ҳодиса» дея атади. Унинг сўзларига қараганда, Россия раҳбарининг ташрифи «юқори даражали иттифоқчилик ва стратегик ҳамкорлик»ни намойиш қилади.

Бундан аввалроқ, Путиннинг Қирғизистонга давлат ташрифи 2019 йил март охирларига мўлжалланаётгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Қирғизистон президенти маъмуриятининг хабарига кўра, Россия раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи якунлари бўйича ҳарбий, иқтисодий ва ҳуқуқ-тартибот соҳасида, минтақавий ва ташқи сиёсат масалаларидаги ҳамкорликка бағишлаган 15га яқин ҳужжат имзоланади.