Москвадаги оммавий муштлашувда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди (ВИДЕО)

Иллюстратив сурат.

Москванинг жануби-шарқидаги Волгоград проспектида содир этилган оммавий муштлашувда Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлди.

Новости агентлигининг 17 февралда хабар беришича, муштлашувда камида ўн нафар одам иштирок этган. Уларнинг барчаси ўзбекистонликлар экани айтилмоқда.

Россия Тергов қўмитасининг билдиришича, муштлашув автомобиль ювиш шаҳобчаси ишчилари орасида маиший жанжал ортидан келиб чиққан.

Муштлашув пайтида 1989 йилда туғилган ўзбекистонлик ҳалок бўлган, иккинчи ўзбекистонлик эса касалхонада вафот этган.

Мазкур воқеа юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 111- моддаси 4 -банди (“Инсон танасига атайлаб оғир жароҳат етказиш оқибатида одам ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилди.