Қашқадарёда 235 киши алимент тўламагани учун қамалиб чиқди

2018 йил давомида вилоят маъмурий судлари томонидан алимент билан боғлиқ, яъни вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлагани учун 213 та ҳолатда 235 нафар шахсга нисбатан иш кўрилган бўлиб, барча ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьяси Ойбек Бекназаров бу маълумотни qashqadaryogz.uz сайтида эълон қилди.

"Қонун билан белгиланган миқдор бегонанинг эмас, ўз фарзандининг таъминоти, тўкис вояга етиши учун зарурлигини эса ҳисобга олишмайди. Бунинг учун сабабу баҳоналари ҳам тайёр: оилавий шароити яхши эмаслиги, ҳеч қаерда ишламаслиги, ишласа, ойлиги камлиги. Нима бўлганда ҳам қонун барчага баробар, қолаверса, ота-она қарори билан "ярим етим"га айланган бола вақти келиб жамиятда ўз ўрнини топиши учун у бугун етарли таъминотга эга бўлиши керак. Ёлғиз онанинг бунга имкони етмаслиги барчага ойдай равшан", деб ёзган Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьяси.