Тожик мухолифатининг “ўғирланган” фаоли яна Европада пайдо бўлди

Ўтган ойда Россиядан "ўғирлаб кетилгани боис" Душанбега бориб қолганини иддао қилган Тожикистон мухолифати фаолларидан бири Европада пайдо бўлди.

Шарофиддин Гадоев 2 март куни Тожикистон мухолифатининг Фейсбукдаги аккаунтидан жонли чиқиш қилиб, унинг иши бўйича хавотир билдирган “барча ташкилот ва мамлакатлар”га миннатдорлик билдирди.

‒ Эҳтимол, тафсилотларларни... бир неча соатдан сўнг маълум қиларман, ‒ деди Гадоев тақиқланган Тоджикистон Ислом уйғониш партияси раҳбари Муҳиддин Кабирийнинг ёнида туриб.

“24-гуруҳ” мухолифат гуруҳи аъзоси бўлган Гадоев яқинда Тожикистонда пайдо бўлган ва бунинг сабабини у Россияга сафари вақтида ўғирлаб кетилгани билан изоҳлаган эди.

Унга қадар эса фаол Тожикистонни ташлаб чиққан ва сиёсий бошпана олиб, Нидерландияда яшаётган эди.