Афғонистонда сув тошқинидан камида 32 одам ҳалок бўлди

Афғонистон. Сув тошқини пайтида одамларни қутқараётган вертолёт.

Афғонистонда 3-4 март кунлари сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 32 кишига етгани хабар қилинди.

Расмий маълумотда айтилишича, Ҳилманд вилоятининг Нави туманида ва вилоят маркази Лашкаргоҳ шаҳрида камида 12 одам ҳалок бўлган, 8 одам жароҳатланган.

Қандаҳор вилоятида эса табиий офатдан ҳалок бўлганлар сони камида 20 киши бўлди, 35 киши жароҳатланиб, касалхонага ётқизилди. Бундан ташқари яна камида ўн киши бедарак йўқолгани айтилмоқда.

Сув тошқинлари оқибатида Ҳилманд ва Қандаҳор вилоятларида жами 4000 миннгга яқин уйга зарар етгани билдирилди. Сел автомобилларни ва чорва молларини ҳам оқизиб кетган.