Эрон полицияси савдо марказида тўпланган кишилар олдида оила қуришга аҳд қилган йигит-қизни “жамоат тартибини бузди”, деб ҳибсга олди.
Эрон ғарбидаги Арак шаҳрида одамлар кўз ўнгида қилинган аҳд-паймон видеоси 8 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Унда атиргул япроқлари билан қопланган юраксимон шакл ичида турган келин-куёв тасвирланган.
Шунингдек, аҳд-паймондан сўнг қиз йигитни қучиб олгани ва оломон уларни олқишлаётганини кўриш мумкин.
📹 Man publicly proposes to woman at shopping mall in Arak, central #IranBoth arrested for "marriage proposal in contradiction to islamic rituals... based on decadent Western culture," then released on bail pic.twitter.com/eKdlNX9Bte
— Sobhan Hassanvand (@Hassanvand) March 8, 2019
Арак марказий полиция қўмондони ўринбосари Маҳмуд Халажий жуфтлик “жамоат тартибини бузгани учун ҳибсга олингани"ни маълум қилди ва буни "бузуқи Ғарб маданияти таъсири”, деб баҳолади. Унинг айтишича, кейинчалик жуфтлик гаров эвазига қўйиб юборилган.
Эронда амал қилаётган шариат қонунлари жинслар аралашуви ва ошиқларнинг бир-бирига муҳаббатини жамоатчилик олдида кўз-кўз қилишни чеклайди.