Британия парламентида ЕИдан чиқишга оид келишув овозга қўйилади

Бош вазир  Тереза Мэй

12 март куни кечқурун Британия парламенти мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишига оид сўнгги таҳрирдаги келишувни овозга қўяди.

Бугунги мажлисдаги чиқишида Бош вазир Тереза Мэй, депутатлар овозга қўйилган келишув матнини маъқулламаса¸ Брекзитнинг амалга ошмай қолишини билдирди. Мэй¸ Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича умухалқ референдуми хулосасини ҳурмат қилувчи депутатларни¸ келишувни ëқлаб овоз беришга чақирди.

Овозга қўйиш жараëнининг Лондон вақти билан кечи саот 8 да бошланиши кутилмоқда. Агар депутатлар келишувни рад этса¸ чоршанба куни парламентда Британиянинг 29 март куни иттифоқ таркибидан келишувсиз чиқиш-чиқмаслиги масаласи овозга қўйилади.

Агар депутатлар ЕИдан келишувсиз чиқиш эҳтимолини ҳам рад этса¸ унда пайшанба куни Брекзит муддатини яна уч ойга кечиктириш масаласини овозга қўяди.

ЕИ бундай уч ойлик кечикишга фақат бир марта рухсат берилишидан огоҳлантирган. Бу эҳтимолларнинг ҳаммаси натижасиз тугаса¸ Британия ЕИда қолиш-қолмаслик масаласида такрор референдум ўтказишга мажбур бўлиши мумкин.