Толибон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи якунланди

Қатардаги АҚШ - Толибон музокаралари 16 кун давом этди.

Толибон ва АҚШ ўртасида ўтказилаётган тинчлик музокараларнинг энг узоқ вақт давом этган босқичи якунланди.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод 12 март куни “музокраларда олға силжишлар бўлганини, лекин Афғонистондан хориж ҳарбийларини олиб чиқиб кетилиши бўйича шартнома имзоланмагани”ни билдирди.

Ҳалилзодга кўра, мазкур музокара Афғонистонда тинчлик битмига эришилишини янада яқинлаштирди ва бу борада шу ойнинг охирларида навбатдаги музокаралар ўтказилиши мумкин.

АҚШ ва Толибон ўртасидаги музокара Қатар пойтахти Доҳада 16 кун давом этди.

Афғонистон Бош вазири Абдулла Абдулла Озодлик радиоси афғон хизматига берган интервьюсида Толибонни музокараларни атайин чўзаётганликда айблади.

-Толибон бу музокаралар пайтида олға силжишлар бўлганини ва муайян муросаларга келинганини билдирмоқда. Шундан сўнг улар шартномани имзолаш учун кўпроқ вақт талаб қилинишини айтмоқдалар. Толибон иложи борича вақтни чўзишга ҳаракат қилмоқда. Биз Толибон бу музокаралардан тинчлик сари ташланган қадам сифатида эмас, балки сиёсий ва мафкуравий мақсадларда фойдаланмоқда, деб ҳисоблаймиз,-деди Абдулла Абдулла.