Тошкентда ИИВнинг Йўл патрул хизмати янги либослари синовдан ўтказилмоқда

ЙПҲнинг янги формаси

Тошкентда Ички ишлар вазирлиги Йўл патрул хизмати (ЙПХ) ходимлари учун тикилган янги хизмат либослари синовдан ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати берган хабарга кўра, янги форманинг чидамлилиги ва ҳаракатланиш учун қулайлиги каби талабларга жавоб бериши лозим.

Ҳозирча, ЙПХнинг 2 инспектори янги хизмат формасида ишламоқда.

Айни пайтда, ИИББ янги форма борасида фуқаролар фикри ҳам инобатга олинишини маълум қилган.