Толибон яна 58 афғон аскарини асирга олди

Афғонистон ҳукумат кучлари аскарлари.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги 19 март куни Толибон жангарилари бир неча кун давом этган жанглар натижасида 58 нафар афғон аскарини асирга олганини билдирди.

Афғон ҳукумат кучларининг айрим аскарлари Толибондан қочиб, Туркманистон томонга ўтиб кетишга ҳаракат қилган.

Аввалроқ Бағдис вилояти ҳокимининг расмий вакили Жамшид Шаҳобий Толибон 72 нафар афғон ҳарбийсини асирга олгани тўғрисида айтган эди.

Вилоятнинг Бола Мурғоб туманидаги жангларда ҳукумат кучларининг 50 нафар аскари ҳалок бўлган. Мазкур туман тўлиғича Толибон назоратига ўтди.

Фарёб туманида эса Толибон 16-17 март кунлари назорат-ўтказиш пунткларига ҳужум қилиб, 22 нафар афғон аскарини ўлдирди.