Норвегия бузилиб қолган саёҳат кемасидан йўловчиларни ҳаво орқали қутқармоқда

Иллюстратив сурат

Норвегиянинг ҳарбий-денгиз қутқарувчилари мотори ишламай қолган ҳашаматли саёҳат кемасидаги 1373 йўловчидан 400 га яқинини вертолётлар ёрдамида хавфсиз жойга кўчирди.

Расмийларга кўра, Норвегиянинг ғарбий соҳилларида довулли об-ҳавода кема бузилиб қолган.

“Viking Sky” капитани 23 мартда кемада электр қуввати ўчиб қолгач, ҳалокат сигнали юборишга мажбур бўлган эди. Кема Норвегия денгизи бўйидаги Мёре-ог-Ромсдал губерниясидан 2 км узоқликда кундузи ўчиб қолиб, тўлқинлар уни қуруқлик томон сура бошлади.

"Кема бортидаги 915 нафар йўловчининг аксарияти Қўшма Штатлар ва Британиядан", дея хабар қилди Норвегиянинг денгиз қутқарув хизмати.

24 март куни эрталаб кема хизматчилари 4 та моторнинг 3 тасини ишга туширишга муваффақ бўлди ва яқин атрофдаги бандаргоҳга сузиб боришга ҳаракат қилмоқда.

Полицияга кўра, кемадан олиб кетилганларнинг 17 нафари турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Йўловчилар бирма-бир кема палубасидан вертолётга юклаб олинган ва 5 та вертолётда Норвегия ғарбидаги бир қишлоққа олиб кетилган.