Россия президенти Қирғизистонга борди

Россия президенти Владимир Путин (ч) Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков (ў) Бишкекдаги "Манас" аэропортида, 2019 йил 28 марти.

Россия президенти Владимир Путин 28 март куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга борди. Путинни Бишкекдаги “Манас” аэропортида Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков кутиб олди.

Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида бўлиб ўтадиган расмий маросимда икки давлат раҳбари аввал тор доирада учрашишлари, кейин эса икки мамлакат делегациялари аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказилиши айтилмоқда.

Учрашув якунида қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Мазкур маросимдан сўнг эса Россия ва Қирғизистон президентларининг журналистлар олдида қўшма баёнот билан чиқишлари кутилмоқда.