НАТО Россия билан муносабат масаласини муҳокама қилади

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ташкилот жорий ҳафтада Россия ядровий қуролларни назорат қилиш шартномасини бузаётгани ва Қора денгизда агрессив ҳаракат қилаётганига жавобан амалга ошириладиган чора-тадбирларни муҳокама қилишини айтди:

-Пайшанба, 4 апрель куни НАТО ва Россия ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилишга киришамиз. Россия ўртача масофага отиладиган ядровий ракеталар тўғрисидаги шартномани бузишда давом этмоқда ва янги SSC-8 ракетасини ишлаб чиқиб, жойлаштирмоқда. Бу ракетани аниқлаш жуда қийин, бу эса барчамизнинг хавфсизлигимизга зарба бермоқда. Россия бизнинг шартномага амал қилиш чақириқларимизни эътиборсиз қолдириб келмоқда,- деди Столтенберг.

НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари 4 апрель куни Вашингтонда учрашадилар. Бу ерда НАТОни ташкил этиш тўғрисидаги Вашингтон шартномасининг 70 йиллиги нишонланади.