Эрондаги сув тошқинларида камида 45 одам ўлди, 25 минг уй вайрон бўлди

Эрондаги сув тошқини.

Эронда 19 мартдан бери ёғаётган кучли ёмғир оқибатида юз берган сув тошқинларида камида 45 одам ҳалок бўлди.

Эрон давлат гуманитар ёрдам ташкилотининг билдиришича, мамлакатнинг турли минтақаларида сув тошқинлари оқибатида 25 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, 60 мингдан кўпроқ уйга зарар етган.

Экспертларга кўра, сўнгги 10 йил ичида бу Эронда юз берган энг катта табиий офат бўлмоқда.

Ўнлаб аҳоли пунктларидан минглаб одамлар бошқа жойга кўчирилмоқда. Синоптиклар кейинги икки кун давомида кучли жала ёғишини айтмоқдалар.